Бугун,

  • USD 11014.01
  • RUB 191.8
  • EUR 10674.78

Қарағанданинг Қозибекбий туман суди ноқонуний миграцияга қарши кураш махсус бўлинмасининг собиқ ходимини хизмат лавозимин суистеъмол қилиш ва фирибгарликда айблаб, 1 йил озодликдан чеклаш жазосига ҳукм қилди. Бу ҳақда «Nur.kz» хабар берди.

Фото: «Nur.kz»

Фото: «Nur.kz»

Маълум бўлишича, собиқ полиция катта сержанти Қозоғистон ҳудудида ноқонуний бўлиб турган Ўзбекистон фуқаросидан ҳар ойда 70 мингдан 110 минг тенгегача олиб турган. Ҳомийлик бир йил атрофида давом этган. Бу вақт мобайнида полициячи жабрдийдадан 1 миллион 130 минг тенге ундиришга улгурган.

Ўтган йил ноябрида ҳуқуқ-тартибот ходими саломатлиги панд берганлиги туфайли ички ишлар органларидан бўшайди, бироқ бу унга пора олишда давом этишига халақит бермайди.

Собиқ полициячи қўлга олингандан сўнг айбини тўлиқ тан олди ва бу нисбатан енгил жазо тайинланишига сабаб бўлди.

Изоҳ
Асосий янгиликлар