ИШИД террорчилик гуруҳининг даромадлари 2014 йилдан буён ўн баробар камайди. Бу ҳақда Россия ФХХ тезкор ахборот ва халқаро алоқалар хизмати раҳбари Сергей Беседа маълум қилди, деб ёзади «Интерфакс».
Унинг сўзларига қараганда, тўрт йил аввал террорчиларнинг молиявий даромадлари уч миллиард долларга баҳоланган.
«Ҳозирги пайтда ИШИД жангарилари йилига 200—300 миллион доллар олишга муваффақ бўлмоқда», — деди Беседа. Бу каби пасайиш нефть ва уларнинг назорати остидаги ҳудудлардан олинадиган солиқлардан тушумларнинг сезиларли даражада камайиши билан боғлиқ.
Хизмат раҳбари эндиликда ИШИД молиявий фаолиятини давом эттириш учун маблағларини қонуний бизнесга киритишга мажбур бўлаётганлигини қўшимча қилди.
ИШИД экстремистик гуруҳи жаҳоннинг бир қатор мамлакатлари ва халқаро ташкилотлар томонидан «террорчилик ташкилоти» деб топилган.
Изоҳ (0)