Мустақиллик байрами муносабати билан Тошкент вилояти Ички ишлар бошқармаси бошлиғининг ташаббуси билан ички ишлар органларида хизмат қилиб, хизмат вазифасини бажариш чоғида ҳалок бўлган ва вафот этган ходимларнинг яқин қариндошлари ва фарзандлари ҳолидан хабар олинди. Бу ҳақда «Дарё»га вилоят ИИБ маълум қилди.
Жумладан, Тошкент вилояти ИИБ масъул ходимлари ватан тинчлиги йўлида ўз жонини фидо этган фидойи собиқ ходимларнинг оилалари билан суҳбатлар ўтказилди.
Ушбу оилаларга вилоят Ички ишлар бошқармаси ҳамда вилоят ички ишлар органлари ходимлари бирлашган касаба уюшма қўмитаси томонидан қимматбаҳо эсдалик совғалари топширилди.
Изоҳ (0)