Фарғона вилоят ИИБ Коррупция ва иқтисодий жиноятларга қарши курашиш бўлимига фуқаро С.Г. ариза билан мурожаат қилди. Бу ҳақда ИИВ жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармаси хабар берди.
Унда «Бахтиёр» исмли шахс 3000 АҚШ доллари эвазига Тошкент шаҳрида раҳбарлик лавозимларида ишловчи танишлари орқали уни Фарғона вилояти Ички ишлар бошқармасига ишга олиб кириб қўйишга ваъда бериб, аввалдан 500 доллар беришини талаб қилаётганлигини маълум қилинган.
Мазкур аризага асосан мазкур бўлим ҳамда Ўз хавфсизлиги бўлими ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбир давомида фуқаро О.Б. Марғилон шаҳридаги «Парҳез» ошхонасида фуқаро С.Г.дан талаб қилинган 500 доллари ҳисобидан 300 доллар ва 1,6 миллион сўм олган вақтида ушланди.
Ушбу ҳолат юзасидан Фарғона вилоят ИИБ Коррупция ва иқтисодий жиноятларга қарши курашиш бўлими томонидан тезкор текширув ишлари олиб борилмоқда.
Изоҳ (0)