News cover

Доғистон раҳбари ўзгаради

Россия президенти Владимир Путин Доғистон раҳбари Сергей Меликов ўз лавозимини тарк этишини маълум қилди. У бошқа ишга ўтиши кутилмоқда. Бу ҳақда Meduza хабар берди.


Доғистон вакиллари билан учрашувда Путин шундай деди:

“Республиканинг амалдаги раҳбари Сергей Алимович Меликовнинг ваколат муддати сентябрь ойида тугайди. У кўп ишларни амалга оширди ва бунинг учун биз ундан миннатдормиз. Лекин у бошқа ишга ўтмоқда, ҳаёт эса давом этади”.


Сергей Меликов 2020 йилнинг октябрь ойидан бери Доғистонни бошқариб келаётганди. Апрель ойи бошида ўз истеъфоси ҳақидаги миш-мишларга жавобан у ўзини Путиннинг “аскари” деб атади ва айтилган жойда бўлишини таъкидлади.
Сув тошқинлари сабаб бўлдими?
Меликовнинг истеъфоси баҳорда Доғистонда юз берган кучли сув тошқинлари ортидан эълон қилинди. Апрель ойи бошидаги тошқинлар оқибатида шаҳар ва қишлоқлардаги уйларни сув босди. Сув ва электр таъминотида узилишлар юз берди. Тоғли ҳудудларда қор кўчкиси ва сел кузатилди. Табиий офат оқибатида олти киши ҳалок бўлди.
Янги раҳбар
Путин Доғистон вакиллари томонидан билдирилган таклифни қўллаб-қувватлади. Унга кўра, Доғистон Олий суди раиси Фёдор Шчекин республиканинг янги раҳбарi бўлади. Фёдор Шчекин 49 ёшда бўлиб, Нижний Новгород вилоятида туғилган. У 2024 йил февраль ойида Доғистон Олий суди раиси этиб тайинланган.
Шунингдек, Путин Магомед Рамазанов номзодини республика бош вазири лавозимига маъқуллади. Рамазанов ҳозирда президентнинг Шимолий Кавказ федерал округидаги вакили ўринбосари бўлиб ишламоқда. Аввалроқ у Доғистон раҳбарлиги учун ҳам номзод сифатида кўрилаётган эди.

Бугун, 23:06

Лайфстайл ва Маданият

Видеолар

News cover

Уч болали аёлга «Президент совғаси» сифатида берилган уй тортиб олиняпти

News cover

«Тож Маҳал бўп кетибди» — Имом Бухорий мажмуасидан репортаж

News cover

У Биринчи жаҳон урушида театр қўйган. Ҳамза уй-музейидан репортаж

News cover

Эрон Трампнинг хатосига айланадими?

News cover

Эрондан кейинги нишон қолган мусулмон давлатлар бўлади — элчи

Теглар

Ижтимоий тармоқлар: