Бугун, 29 август санасида Индонезиянинг Жакарта ҳамда Палембанг шаҳарларида XVIII ёзги Осиё ўйинлари давом эттирилди.
Енгил атлетиканинг учхатлаб сакраш мусобақаларида Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилган Руслан Қурбонов кумуш медалга эга чиқди. У финал босқичида 16,62 м натижа кўрсатди.
Бу орқали Руслан Ўзбекистон термаси учун Осиё ўйинлари тарихида эркаклар ўртасида учхатлаб сакраш мусобақаларида кумуш ютган биринчи спортчи бўлди.
Олтин медаль ҳиндистонлик Арпиндер Сингҳ (16,77), бронза эса хитойлик Чао Шуога (16,56) насиб этди.
Изоҳ (0)