Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Ямайка Олий суди мактаб ўқучиларига ўқув муассасига махсус соч ўримлари — дредлар билан келишга рухсат берди. Бундай қарор беш ёшли қизчанинг онаси томонидан қилинган даъво ва нуфузли Кингстон умумтаълим мактаби сабабли қабул қилинган, деб ёзмоқда The Washington Post.

Фото: The Washington Post

Фото: The Washington Post

Шерин Вирго ўқиш бошланишидан олдинги ота-оналар мажлисида мактаб директори ундан боласининг бошидаги соч ўримларини кесиб ташлашни талаб қилганидан кейин судга мурожаат қилган. Директорнинг сўзларига кўра, мактабдаги бундай соч ўримларига тақиқ гигиена билан боғлиқ ва бит тарқалишининг олдини олишга қаратилган. Бироқ аёл раҳбариятнинг кўрсатмасини бажаришдан бош тортган.

Якунда бу иш Олий судгача борган. Суд эса қизга мактабга соч ўрими билан боришга рухсат бериш ҳақида қарор қилган.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Кино
Сезмагансиз ҳам: Фильм воқеаларидаги мантиққа тўғри келмайдиган қўпол хатолар (фото) 
Маҳаллий
Қатар амири давлат ташрифи билан Ўзбекистонга келди (фото)
Карьера
Ҳокимият уларнинг қўлларида: Бутун дунёни бошқарадиган бешта оила (фото)