Ўзбекистонда Россиянинг Промобот компаниясининг робот-полициячилари иш бошлаши мумкин, деб ёзади Spot.
2018 йилнинг июлида робот-полициячи Қозоғистон ички ишлар департаментида иш бошлади.
«Биз ушбу лойиҳани бошқа мамлакатларга ҳам кенгайтирмоқчимиз. Ўзбекистон ва Яқин Шарқдан қатор сўровлар келиб тушган. Балки робот-полициячилар Осиёда ҳам пайдо бўлар, чунки Жанубий Кореядан ҳам роботларга қизиқиш билдирилган», — дейди Олег Кивокурцев.
Роботнинг асосий вазифаси хавф пайдо бўлган тақдирда ҳуқуқ-тартибот органлари ходимларини огоҳ этиш ҳисобланади.
«Робот ҳудудда кунига 24 соат мобайнида патруллик қилиши, видеотасвирга олиши, полицияда ҳисобда турувчи жиноятчилар базасига асосланиб, юзни таниши мумкин. У, шунингдек «терроризм», «бомба» каби сўзларга муносабат билдира олади», — дейди Олег Кивокурцев.
Промобот компанияси 2015 йилда ташкил этилган. Бугунги кунда компания ишлаб чиқарган роботлар дунёнинг 25 та мамлакатига етказиб берилади.
Изоҳ (0)