13 август куни Сурхондарё Стандартлаштириш ва метрология бошқармаси ҳамда «Сурхондарё синов ва сертификатлаштириш маркази» давлат корхонаси раҳбарлари Афғонистон Ислом Республикаси Мозори Шариф вилоятидаги «Муттақизода» МЧЖ раҳбарлари билан ўзаро ҳамкорлик учрашувини ўтказди. Бу ҳақда «Ўзстандарт» агентлиги матбуот хизмати «Дарё»га маълум қилди.
Учрашувда, Сурхондарё Стандартлаштириш ва метрология бошқармаси бошлиғи Ғ.Каримов, Сурхондарё синов ва сертификатлаштириш маркази директори Ф.Ҳамдамов ва Афғонистон Ислом Республикаси Мозори Шариф вилояти «Муттақизода» МЧЖ раҳбарлари Муттақизода Муҳаммад Асиф, Расул Муҳаммад Ариф билан икки давлат корхоналари ўртасида ўзаро ҳамкорлик, қўшма корхона очиш яъни электрон тарозилар, босим ўлчаш асбоблари (манометр) ишлаб чиқариш масаласида музокаралар олиб борилди.
Изоҳ (0)