«Милан» клубининг португалиялик ҳужумчиси Андре Силва фаолиятини Андалусиянинг «Севилья» жамоасида давом эттирадиган бўлди.
«Севилья» 22 ёшли ҳужумчини кейинчалик сотиб олиш ҳуқуқи билан ижарага олди.
Аввалроқ хабар қилинганидек, «Милан» Силва ижараси учун 5 миллион еврога эга бўлади. «Севилья» эса футболчини ижараси якунига етгач 30 миллион еврога сотиб олиши мумкин.
Маълумот учун «Милан» ўтган ёзда Андре Силвани «Порту» клубидан 38 миллион еврога сотиб олган эди. У А Сериянинг 24 учрашувида 2 та гол урди. Учрашувларнинг кўпида захирадан майдонга туширилди. Шунингдек, ҳужумчи Европа Лигасининг 14 та ўйинида «Милан» учун 8 та гол уришга эришди.
ЖЧ—2018 нинг 3 та ўйинида эса битта ҳам гол ура олмади. Вақтида Криштиану Роналду Силвани терма жамоадаги ўрнини босиши мумкин бўлган футболчи сифатида қайд этганди.
Изоҳ (0)