Россиянинг Москва вилояти суди «GTA тўдаси»нинг тўрт нафар аъзоси — Ҳазратхон Дадахонов, Шержон Қодиров, Анвар Улуғмуродов ва Умар Ҳасановни умрбод қамоқ жазосига ҳукм қилди. Бу ҳақда Meduza хабар бермоқда.
Тўданинг бечинчи аъзоси — Зафаржон Ғуломов 20 йилга озодликдан маҳрум қилинди.
Россия Тергов қўмитаси маълумотларига кўра, тўда аъзолари 17 кишининг ўлимига ва яна икки кишига нисбатан суиқасдга алоқадор.
Прокуратура суддан тўрт нафар айбланувчига умрбод қамоқ жазосини, яна бир кишига эса 25 йиллик қатъий режимдаги колония тайинлашни сўраган.
Жиноий гуруҳ Қирғизистон, Ўзбекистон ва Тожикистон фуқароларидан иборат камида 15 кишини ўз ичига олгани маълум қилинган. Гуруҳга Grand Theft Auto компьютер ўйинларининг номи берилган.
Аввалроқ, «GTA тўдаси» аъзолари Ўзбекистонда ҳарбий тўнтаришни режалаштиргани хабар қилинган эди.
Изоҳ (0)