2017 йилда Ўзбекистон ҳудудида фаолиятини амалга ошираётган 350 минг фирмадан атиги 8 мингтаси солиқларни солиққа тортишнинг умумий режимига мувофиқ тўлаган. Бу ҳақда Халқаро валюта жамғармаси ҳисоботида маълум қилинди, деб ёзади Spot.
Шунингдек, ҳисоботга кўра, ўтган йилда иш билан банд бўлган 13,3 миллион кишидан фақат 4,5 миллиони солиқ ва ижтимоий тўловларни тизимли равишда тўлаб борган.
Мутахассислар фикрича, келажакда даромадларнинг кескин пасайишига йўл қўймаслик учун солиқ ислоҳотини ўтказиш лозим.
Ўзбекистонда 1 800 га яқин давлат корхонаси мавжуд бўлиб, уларда 800 минг киши, яъни иқтисодиётнинг расмий секторида банд бўлган аҳолининг 18 фоизи ишламоқда.
Шу билан бир пайтда, йиғилаётган солиқларнинг ярмига яқини давлат корхоналарига тўғри келади. Солиқ ислоҳоти хусусий секторда янада кенгроқ солиқ базасини шакллантиришга туртки бўлиши лозим.
Ўзбекистонда ҳозирда амалда бўлган солиққа тортиш тизими бозор иқтисодиётига эга мамлакатларда қабул қилинган илғор тажрибадан йироқ. Ҳукумат кўп сонли солиқ имтиёзлари ва афзалликларини бекор қилиш ҳақидаги қарорни қабул қилиши лозим.
Изоҳ (0)