• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12658.19
    • RUB161.44
    • EUR14672.11
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +30°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Ургутда маҳалла раиси нега қотилликка қўл урди?

    Самарқанд вилоятидаги Дарғом каналидан эркак кишининг жасади топилди. Фуқаронинг сувда чўкиб ўлмагани ёки бахтсиз ҳодиса қурбони бўлмагани унинг танасидаги жароҳат изларидан маълум эди. Бу ҳақда «Зарафшон» хабар бермоқда.

    Фото: «Зарафшон»

    Фото: «Зарафшон»

    Ҳуқуқ-тартибот идораларининг куч ва воситалари ушбу жиноятни очишга сафарбар этилди. Ходимлар марҳумнинг шахсини аниқлаш, сўнгр унинг ўлими сабабларини суриштиришга киришди. Ушбу жараён давом этаётган пайтда Самарқанд шаҳрида эгасиз қолдириб кетилган автомашина топилди. Бу мудҳиш жиноят калавасининг учини топишга ёрдам берди. Nexia Ургут туманида яшовчи фуқарога тегишли экани ва у айнан Дарғом каналидан топилган марҳум экани маълум бўлди.

    Тезкор қидирув ва суриштирув ишларидан жиноят тафсилотлари ва бу мудҳиш қотилликка қўл урган шахслар аниқланди. Воқеа машина топилган Самарқанд шаҳрида эмас, Ургут туманининг Тароқли маҳалласида содир бўлган экан.

    Тароқли маҳалла фуқаролар йиғини раиси А.Олимов (исм-шарифлар шартли) шу маҳаллада яшовчи Р.Дўлановадан 2015 йилда 1 000 доллар миқдорида қарз олади. Аммо қарзни вақтида қайтара олмайди. Кунларнинг бирида Р.Дўланова маҳалла раисига қўнғироқ қилиб, фуқаро Б.Бердиев уни доимий равишда ҳақоратлаб, хўрлаб келаётганини айтади. Шундан сўнг икковлон Б.Бердиевдан ўч олишни режалаштиради ва бу иш амалга ошса, Р.Дўланова маҳалла раисининг қарзидан воз кечишини билдиради.

    Ушбу шарт А.Олимовга ҳам маъқул тушади ва у Р.Дўланованинг хонадонида Б.Бердиевнинг мастлигидан фойдаланиб, унинг бошига болта билан уриб, ўлдиради. Жиноий шериклар жиноят изини яшириш ва муқаррар жазодан қутулиб қолиш мақсадида Б.Бердиевнинг жасадини кўрпача ва гиламга ўраган ҳолда марҳумга тегишли бўлган Nexia юкхонасига ортади. Сўнгра жасадни Тойлоқ туманининг Давлатобод қишлоғидан оқиб ўтувчи Дарғом каналига ташлаб юборишади. Эртаси куни эса машинани Самарқанд шаҳрига олиб бориб, ўша ерда қолдириб келишади.

    2017 йилнинг июль ойи бошларида содир бўлган мазкур жиноят унинг ижрочилари ўйлаганидек изсиз кетмади. Қисқа фурсатларда фош этилиб, қотилликка қўл урган шахслар қўлга олинди ва суд ҳукми билан озодликдан маҳрум этилди. Айни пайтда улар жазони ўтамоқда. Лекин Тароқлида рўй берган мудҳиш қотилликни кишилар ҳали унутгани йўқ.

    Шу йил 27 июлида Президент раислигида жиноятчиликнинг барвақт олдини олиш борасидаги ишларнинг бугунги ҳолати, бу борада ички ишлар органлари ва бошқа давлат идораларининг масъулиятини янада ошириш, тизимда мавжуд муаммо ва камчиликларни бартараф этиш масалаларига бағишлаб ўтказилган видеоселектор йиғилишида ҳам Тароқлида рўй берган жиноят тилга олиниб, маҳалла раисининг бундай ишга бош қўшгани кескин танқид қилинди.

    Хўш, бу воқеадан кейин маҳаллада қандай профилактик ишлар амалга оширилди. Одамларнинг муносабати, фикри қандай?

    — Бу жиноят нафақат ушбу маҳалла, балки бутун Ургут тумани аҳли шаънига иснод бўлди, — дейди Ургут туман фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш кенгаши раисининг кексалар ва фахрийлар ишлари бўйича ўринбосари А.Тўраев. — Бундай нохуш ҳолатларнинг олдини олиш мақсадида тумандаги 102 та маҳалла фуқаролар йиғинлари ҳамда аҳоли ўртасида жиноятчиликнинг олдини олиш бўйича аниқ ва манзилли чора-тадбирлар белгиладик.

    Бугунги кунда тумандаги барча маҳаллаларда «Жамоатчилик назорат маскани» ташкил этилган. Тунги навбатчилик йўлга қўйилган. Туман бўйича профилактика инспекторлари 66 нафардан 74 нафарга кўпайтирилиб, уларнинг самарали ишлаши учун зарур шарт-шароит яратилган. Имтиёзли кредит асосида шахсий автомашина ва хизмат уйи билан таъминланган. Аҳоли ва кенг жамоатчилик билан яқин ҳамкорлик натижасида жорий йилнинг биринчи ярмида тумандаги 52 маҳаллада жиноят содир этилмади.

    — Маҳалламизда 612 хонадон бўлиб, 3 минг 412 нафар аҳоли истиқомат қилади, — дейди Ургут туманидаги Тароқли маҳалла фуқаролар йиғини раиси Ҳ.Қурбонов. — Аҳолининг асосий даромад манбаи томорқа хўжалиги. Жами 64 гектар томорқа ерларимиз бор. Тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланаётганлар ҳам кўпчилик. Демоқчиманки, ҳар бир оила ўз аравасини ўзи тортишга ҳаракат қилади. Боқимандалик кайфиятидаги кишилар йўқ ҳисоби. Лекин 5 та нотинч оиламизда соғлом муҳит яратиш учун барчамиз биргаликда ҳаракат қиляпмиз. 16 та кўчабоши, маҳалла фаоллари билан ҳамкорликда тушунтириш ишлари олиб боряпмиз.

    — 2017 йил ноябрь ойидан буён Тароқли ва Совғон маҳаллаларида хизмат фаолиятимни олиб боряпман, — дейди ҳудуд профилактика инспектори Ҳ.Раҳимов. — Давлат эътибори туфайли шу ерда хизмат уйи қуриб берилган, имтиёзли кредит асосида шахсий машина олганман. Аҳоли билан ҳамжиҳатликда ишлаб, ўтган йилги каби мудҳиш жиноятлар келиб чиқишининг олдини олишга эътибор қаратганмиз. Маҳаллага қўшни Ўкрач маҳалласидан кириб келиш ва Совғон маҳалласига чиқишда «Жамоатчилик назорат маскани» ташкил этилган, туну кун навбатчилик йўлга қўйилган.

    31.07.2018, 23:53   Изоҳ (0)   48023
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Ўзбекистонда халқаро даражадаги биринчи тоғ-чанғи курорти 2018 йил декабрида очилади

    31.07.2018, 23:40

    Шароф Раҳмонов Тошкент шаҳар ҳокими ўринбосари этиб тайинланди

    31.07.2018, 23:28

    Наманганлик Ҳаж зиёратчиларнинг дастлабки гуруҳи Саудия Арабистонига жўнаб кетди

    31.07.2018, 23:15

    Олий таълим вазири биринчи ўринбосари Ўзбекистон спорт вазири этиб тайинланди

    31.07.2018, 22:57

    Фарғонада хотинини ўлдириб, қайнота-қайнонасини жароҳатлаган куёв қўлга олинди

    31.07.2018, 22:54

    Ўзбекистон Президентининг икки Давлат маслаҳатчиси ўзгарди

    31.07.2018, 22:47
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Mobiuz — 8 миллиондан ортиқ абонентлар танлови 


    Микрокредитбанкда омонат карта жорий қилинди


    GETWORK — Европада ишлаш орзусини амалга оширадиган ишончли агентлик


    Навоий инновациялар университети 2 миллиард сўмлик грант дастурини эълон қилди 


    Ipoteka Bank OTP Group: “Қуёш” — паркентликлар учун янги маҳалла маркази ишга туширилди


    President Tech Award танловида иштирок этиш учун аризалар қабули узайтирилди 


    “InfinBANK” АЖ Тошкентда янги Банк хизматлари марказини очди  


    Ипотекага хонадон, совға сифатида эса — омборхона!


    Катта ўзгаришлар кичик қадамлар билан бошланади


    СҚБ дан “ТЕЗКОР+” кредити —  бизнесингизни ривожлантириш учун қулай ечим 


    Қулай шартлар билан янги ипотека маҳсулоти ва хонадон ютиб олиш имконияти


    “Тадбиркорликни ривожлантириш компанияси” ISO 9001 ва ISO 37001 халқаро сертификатларини қўлга киритди 


    Сунъий интеллект бўйича икки дипломли таълим — UMFT& FAR EAST University ҳамкорлигида


    Остеосаркома: ташхислаш, даволаш ва фанлараро ёндашув


    Kia Sonet ва ADM Global: Ўзбекистон автомобиль кластерини маҳаллийлаштирилишига   қарийб 260 млн АҚШ доллари миқдорида сармоя

     

    Тавсия этамиз

    Кобулда трансафғон темирйўли бўйича уч томонлама битим имзоланди

    18 июл, 09:12

    Тошкентда кичик ҳалқа автомобиль йўлининг бир қисми 4 кунга ёпилади

    18 июл, 08:47

    Ўртоқлик учрашуви. “Башакшеҳир” Германия клубидан устун келди. Шомуродовдан ассист (видео)

    17 июл, 23:16

    Матриархат даври қайтадими: нима учун қиз фарзанд тарбиялаш трендга айланмоқда?

    14 июл, 13:07
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Тошкент кўчаларидан бири автомобиль ва ёъловчилар учун бир ойга ёпилади

    Ўзбекистон | 19 июл, 00:23

    Непалда онлайн фирибгарлик ва жиноятчилик кўпайиши сабабли Telegram блокланди

    Дунё | 18 июл, 23:57

    Қирғизистон Тожикистон ва Ўзбекистон билан чегаралар туташган нуқта тўғрисидаги шартномани ратификация қилди

    Дунё | 18 июл, 23:30

    Ўзбекистонда судлар томонидан оқланган шахслар сони 2,5 баравар камайди

    Ўзбекистон | 18 июл, 23:11

    Японияда қотилликда айбланиб, 39 йил қамоқда ўтирган эркак айбсиз деб топилди 

    Дунё | 18 июл, 22:50

    Трамп, Путин ва Си Цзиньпин сентябрда Хитойда учрашиши мумкин — Тhе Times

    Дунё | 18 июл, 22:35

    Трамп The Wall Street Journal устидан судга мурожаат қилиш билан таҳдид қилди

    Дунё | 18 июл, 22:20
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.