Бразилиянинг Сан-Паулу шаҳридаги Кампо-де-Марте аэропортида икки моторли самолёт ҳалокатга учради ва ёниб кетди, деб ёзмоқда «EM.com».
Иккала учувчи ҳам кабинада қулфланиб қолган, кейинроқ улардан бири жон берган. Воқеани гувоҳлар видеога олиб YouTube’га жойлаган.
Маълум қилинишича, самолётда яна 5 киши бўлган. Улар қорин ҳамда бош соҳасидаги жароҳатлар билан шифохонага келтирилган.
Бразилия миллий авиация агентлигининг хабар қилишича, самолёт соз ҳолатда бўлган. Ҳалокат сабаблари ҳозирча аниқлаштирилмаган. Тахминларга кўра, учувчилар фавқулодда қўнишни амалга оширмоқчи бўлган.
Изоҳ (0)