АҚШ президенти Дональд Трамп демократлар Мексика чегарасида девор қурилиш лойиҳасини ёқлаб овоз бермаган тақдирда федерал ҳукумат фаолияти тўхтатилиши мумкинлигини айтиб ўтди. Бу ҳақда EADaily хабар бермоқда.
«Демократлар ўз ичига девор қурилишини оладиган чегараларни қўриқлаш ҳақидаги қонун лойиҳасига овоз бермаса, ҳукуматни ёпишга тайёрман», — деб ёзди у Twitter’да.
Бундан ташқари, твитларидан бирида Трамп АҚШнинг чегарада ноқонуний муҳожирларни ота-оналаридан айириш бўйича қонунларини «дунёдаги энг аҳмоқона қонунлар» деб атади.
Изоҳ (0)