Қашқадарё вилоятининг Нишон туманида яшаган Н.М. исмли аёл 25 июль куни уйи орқа томонида бирга яшовчи овсини А.О. билан ўзаро жанжаллашиб, унга пичоқ ўқталди. Бу ҳақда ИИВ жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармаси хабар берди.
А.О. овсинининг қўлини қайириб, итариб юборган вақтида пичоқ унинг чап оёғига кириб кетади.
Ҳодиса оқибатида Н.М. касалхонага ётқизилди, бироқ кўрсатилган тиббий муолажаларга қарамай, ҳаётдан кўз юмди.
А.О. қўлга олинган.
Изоҳ (0)