26 июль куни Самарқанд вилояти ҳокимнинг қурилиш масалалари бўйича ўринбосари Ўткир Абдуллаев ўз аризасига кўра вазифасидан озод этилган. Бу ҳақда «Дарё» мухбири Фарҳод Норбўтаев вилоят ҳокимлигидаги манбаларга асосланиб маълум қилди.

Фото: ЎзА

Аввалроқ Самарқанд вилоятининг собиқ ҳокими Туробжон Жўраев коррупцион тизим яратгани ошкор бўлганлиги тўғрисида хабар берилган, жиноят ишида вилоят ҳокимининг саноатни ривожлантириш, капитал қурилиш, коммуникация ва коммунал хўжалик масалалари бўйича ўринбосари Ўткир Абдуллаев, қурилиш бўйича мутахассис Баҳодир Хожақулов ва ҳоким ёрдамчиси Ботир Хожақулов ҳам ҳибсга олинганлиги билдирилганди.