Самарқанд вилоят ҳокими вазифасини бажарувчи Э.Турдимов Халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг 54-сессиясида депутатлар фаолиятига ҳам алоҳида тўхталиб ўтди. Депутатлар ўз чиқишларини қилишдан аввал комиссияга ҳолатларни акс этган видеоларни қўйиб бериш лозимлиги, одамлардан фикр йиғиб, телевидениеда қўйиб халқ баҳо бериш кераклигини билдириб ўтди, дея хабар бермоқда «Дарё» мухбири Фарҳод Норбўтаев.

Фото: Facebook / Эркинжон Турдимов

Агар тартиб бўлмайдиган бўлса эртага халқ депутат ҳақида нима дейди, қўлини кўтариб туширадиган одам деб ўйлайди. Сўранглар одамлардан, ҳокимият ким десангиз, ички ишлар ким десангиз яхши гаплар айтмайди. Одамларнинг давлат бошқарув органлар фаолиятидан кўнгли қолган.

Мен ҳурматли депутатларга айтмоқчиманки, илтимос қилмоқчиманки, биргалашиб аҳолини қийнаётган муаммоларни ўрганиб ўзгариш қилишимиз керак.

Афсуски ҳали кўп раҳбарларимиз пастга тушмаган. Ўзини осмонда санаб юрибди. Менда бунинг асоси бор. Депутатлар ҳимоячи бўлиб чиқиши керак. Мана кеча телевидение орқали ‘Агар хулоса қилмасак халқ бизни кечирмайди’ мавзусида яхши кўрсатув тайёрлаб Самарқанд туман тиббиёт бирлашмасида бўлаётган воқеаларни очиқ ёритиб берди.

Эркинжон Турдимов, Самарқанд вилояти раҳбари