News cover

Сирдарёда аёл ва қизлари эрининг иккинчи хотини томонидан пичоқланди

Сирдарё вилояти Ширин шаҳарчасида 29 ёшли аёл ва унинг 5 ёшли қизи пичоқлаб ўлдирилди. Бош прокуратура матбуот хизмати раҳбари Ҳаёт Шамсутдинов қотиллик юз берганини “Дарё”га тасдиқлади.

Ҳолат 29 апрель куни кечга яқин содир бўлган. 1997-йилда туғилган М.С. ўз хонадонида уй юмушлари билан банд бўлган. Турмуш ўртоғининг шаърий никоҳдаги аёли 29 ёшли Н.X. уйга бостириб келиб, у ва икки қизини пичоқлаган. Сўнгра воқеа жойидан яширинган. Қизалоқларнинг каттаси 5, кичиги 3 ёшда бўлган.

Оқибатда аёл ва 5 ёшли қизи Ш.С. воқеа жойида вафот этган. 3 ёшли қизи I.С. эса оғир аҳволда шифохонага ётқизилган. Ҳозирда у жонлантириш бўлимида қолмоқда.

“Kun.uz” нинг
ёзишича, аёл Тошкент вилоятининг Бекобод шаҳридан Сирдарёга келин бўлган.

“У аёл бир неча бор куёвимга бориб хотинингни ўлдираман деб айтган экан. Куёвим қўлингдан келмайди, деган. Мана, нима бўлди, қизим ва неварамдан айрилдим. Қизимнинг 4 фарзанди бор эди. 8 ёшли ўғли ва 20 кунлик чақалоғи қолди.

Шифохонадаги неварам ҳам оғир аҳволда. Тегишли ташкилотлардан илтимос қиламан, уларни бизнинг қарамоғимизга олиб беришсин”, деган аёлнинг отаси.

Марҳуманинг жиянининг айтишича, ўша куни аёл уйида кир ювиб ўтирган. У аёл бориб, пичоқ билан ташланган. Бақир-чақирни эшитиб, уйдан икки қизи югуриб чиққан. Уларга ҳам пичоқ урган.

Ҳолат юзасидан Сирдарё вилояти ўта оғир жиноятларни тергов қилиш бўлими томонидан Жиноят кодексининг 97-моддаси (қасддан одам ўлдириш) 2-қисми “а”,“v”,“ж” бандлари билан жиноят иши қўзғатилган. Гумонланувчи Н.X. просессуал тартибда ушланган.

Кодексга кўра, икки ёки ундан ортиқ шахсни, айбдорга аён бўлган ожиз аҳволдаги шахсни, ўта шафқатсизлик билан қасддан ўлдириш 15 йилдан 25 йилгача озодликдан маҳрум қилиш ёки умрбод озодликдан маҳрум қилиш жазоси билан жазоланади.

Бугун, 14:54

Лайфстайл ва Маданият

Видеолар

News cover

Уч болали аёлга «Президент совғаси» сифатида берилган уй тортиб олиняпти

News cover

«Тож Маҳал бўп кетибди» — Имом Бухорий мажмуасидан репортаж

News cover

У Биринчи жаҳон урушида театр қўйган. Ҳамза уй-музейидан репортаж

News cover

Эрон Трампнинг хатосига айланадими?

News cover

Эрондан кейинги нишон қолган мусулмон давлатлар бўлади — элчи

Теглар

Ижтимоий тармоқлар: