• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12777.52
    • RUB161.54
    • EUR14590.65
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +23°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Фарғонада одам ўғирлаган зўравонлар устидан ҳукм ўқилди

    Фарғона вилояти Тошлоқ туманининг Бешолиш даҳасида жойлашган дала ҳовлидаги жимжитликни икки кишининг кулгиси бузади. Бу ҳақда ЎзА ҳикоя қилмоқда.

    Фото: ЎзА

    Фото: ЎзА

    Ироданинг уяли телефони жиринглайвергач, "ошиқ-маъшуқ"ларнинг хаёли бўлинди. Қўнғироқ эгаси аёлнинг илгариги танишларидан бири Нозим экан.

    Телефондаги бир-икки дақиқалик суҳбат кўп ўтмай жиддий тус олди. Бунга Ироданинг ёнида турган эркакнинг овози сабаб бўлди.

    — Ёнингдаги ким? — деб сўради Нозим аёлдан.

    Ирода саволдан шошиб қолди шекилли қўл телефонидаги алоқани дарров ўчирди. Нозимга эшитилган овоз Рустам Юсуповга тегишли эди. Илгаридан уни таниган Нозим телефондаги исмлар рўйхатидан Рустамнинг рақамини топди. Бу галги қўнғироқ эркаклар орасидаги тортишувга айланиб кетди. Куракда турмайдиган ҳақорат сўзлари янгради.

    —Ҳозир қаердасан? — дағдаға қилди Рустам унинг манзилини сўраркан.

    — Сен ўзинг қаердасан, — деб жаҳл отига минди Нозим ҳам бўш келмай.

    – Бу ерларни топа олмайсан, кутиб тур, мен ўзим сенинг ёнингга бораман!

    Кўп ўтмай Нозимнинг Фарғона шаҳридаги яшаш манзилига Lacetti машинаси етиб келди. Ундан бирин-кетин тушиб келган «кўча хўжайинлари», Рустамнинг ҳамтовоқлари Достон Азимов, Мансур Мўминов ва Фарҳод Миллабоев эди. Рустамдан уни олиб келиш ҳақида тегишли кўрсатма олган корчалонлар Нозимнинг маҳалласида «ҳунарлари»ни кўрсатди, уни дўппослади. Бу билан қаноатланмаган безорилар Нозимни машина юкхонасига мажбурлаб «жойлаб», Бешолишдаги дала ҳовлига йўл олади. Бу ҳолатларнинг барчаси шу ҳудудда жойлашган дўкондаги кузатув камерасига муҳрланиб қолди.

    Рустамнинг топшириғи якунига етганида дала ҳовлини аллақандай безовталик қоплади. Рустам қаршисидаги рақибидан нимага ҳақорат қилганининг сўроғини олиб боравергач, Нозим Ғофуров ҳушини йўқотаёзди. Нозимнинг қатъияти унинг ғазабини баттар қўзғади. Ошхона пичоғини олиб чиқиб Нозимнинг бўғзига тираб, ҳатто ўлдириб юбориш билан қўрқитди. Ўлиб кетса ишлар бир йилга қолмай бости-бости бўлиб кетишини мағрурлик билан таъкидлар чоғи Рустамнинг қўлидаги совуқ қурол Нозимнинг бўйнини тилиб юборди.

    Нозим енгилишга мажбур бўлди. Зотан, унинг рўпарасида ҳар қандай ёвузликка тайёр жиноий гуруҳ шай бўлиб турарди. Ёш умрига бир зумда ҳукм ўқилишидан чўчиб, уларнинг талабларини бажаришдан қайтмади. Дала ҳовлидан қайтаркан Нозим касалхонага боргач, йиқилиб шу аҳволга тушганини айтиши зарур эди. Рустамнинг бу тайинлов гапи жиноий иш очилмаслиги учун эди.

    Суд-тиббий экспертизасининг 2017 йил 18 декабрдаги хулосасига кўра, Н.Ғофуровда ўша кунги олишувлардан кейин бош энса соҳасида лат еган яра, чап ва ўнг чакка соҳаларидаги юмшоқ тўқималарнинг лат ейиши, икки қулоқ супралари ва ортидаги қонталаш ва яна шу каби бир қатор шикастланишлар вужудга келган эди. Судланувчилар ва гувоҳларнинг кўрсатмалари, ашёвий далиллар, шунингдек, кузатув камерасидаги тасвирлар туфайли олдиндан тил бириктирган жиноий гуруҳ қилмишлари ўз исботини топди.

    Судланувчилар келишилган ҳолда одам ўғирлаш, жамиятда ўрнатилган юриш-туриш қоидаларини менсимаган ҳолда уриш-дўппослаш жиноятларини қасддан содир этган. Жиноят ишлари бўйича Қўштепа туман суди Рустам Юсуповни 6 йилу 6 ой муддатга, Достон Азимов ҳамда Мансур Мўминовни 5 йилу 6 ой муддатга, Фарҳод Миллабоевни 5 йилу 1 ой муддатга озодликдан маҳрум қилиш тўғрисида ҳукм чиқарди.

    17.07.2018, 22:32   Изоҳ (0)   55560
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Тошкентда пора билан қўлга тушган «Ватанпарвар» ташкилоти раҳбарларидан бирига ҳукм чиқарилди

    17.07.2018, 21:44

    Ўзбекистоннинг янги элчиси Францияга жўнаб кетди

    17.07.2018, 20:43

    Ўзбекистон ва Қозоғистон ҳарбийлари ўртасида ҳамкорликдаги ўқув машғулотининг биринчи босқичи бўлиб ўтди (фото+видео)

    17.07.2018, 19:44

    Ўзбекистон ва Қатар тўғридан-тўғри авиарейсларни йўлга қўйишни муҳокама қилмоқда

    17.07.2018, 19:33

    Россияда савдо ҳажмининг тушиши муносабати билан «УАЗ» Ўзбекистонга 1000 та автомобиль етказиб беради

    17.07.2018, 19:05

    Тошкент метросида бепул Wi-fi жорий этилади

    17.07.2018, 18:26
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    UCMG Амстердамда бўлиб ўтаётган Мoney 20/20 Europе халқаро финтеч кўргазмасида Ўзбекистон номидан иштирок этади


    Бектемир Residence — оилавий турмуш учун мўлжалланган уй-жой мажмуаси


    Сунъий интеллект воситалари ва NVIDIA РТХ 50: янгиланган ASUS ProArt P16 нималарни ўз ичига олади?


     ADM Jizzakh Жиззахда жойлашган 5-ихтисослаштирилган муассаса тарбияланувчилари эҳтиёжи учун автобус тақдим қилди


    UZTELECOM "Мурувват" тарифини тақдим этади: Атиги 25 000 сўм эвазига ғамхўрлик ва эътибор билан бойитилган алоқа


    Mobiuz "Меҳрибон" имтиёзли тариф режасини тақдим этди


    Sello Ecosystem Фарғона, Андижон ва Наманганда Sello Summer Fest ёрқин фестивалини ўтказди


    Mobiuz ходимлари онкологик ва гематологик касалликлар билан курашаётган болаларга ёрдам кўрсатди


    Тошкентда халқаро финтех-ҳодиса — Visa Cashлесс Форум 2025 бўлиб ўтди 


    Хавфсиз шопинг: Octobank рақамли хавфсизлик қоидалари ҳақида


    Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари Европага йўл олмоқда


    Golden Houseъдан “Ўз Макон”: Тошкентдаги шаҳар ҳаётининг янги мезони


    Tenge Bank Tenge24 иловасида янги рақамли автокредитини эълон қилди


    Kapitalbank ва Visa Ўзбекистон терма жамоасининг ЖЧ-2026 саралаш ўйинини БААда тантанали равишда очишди


    Янги уфқлар: Centrum Air ҳафтасига икки марта Тошкентдан Бишкекка парвозларни амалга оширади

     

    Тавсия этамиз

    Севги ёхуд КГБ махсус операцияси — грек миллиардерига уйланган совет хизматчиси

    7 июн, 16:20

    Чумчуқларга ем бўлган бургутлар. “Ўргимчак тўри” операцияси Россия учун қанчага тушади?

    4 июн, 18:49
    Audio Icon

    Қуриб қолган кўчатлар, миллионлар шамолга учдими?

    4 июн, 15:03

    Фелдмаршалга алмаштирилмаган Сталиннинг зурриёти — “доҳий” нега ўғлини урушга юборган эди?

    3 июн, 21:10
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    “Дарё” дайжести: 9 июннинг энг муҳим хабарлари

    Ўзбекистон | 9 июн, 23:38

    Трамп Калифорния губернаторини ҳибсга олишга рухсат бериши мумкинлигини айтди 

    Дунё | 9 июн, 23:30

    Италияда ишхонасидан 150 минг евролик олтинни сочига яшириб олиб чиққан эркак ушланди

    Дунё | 9 июн, 23:15

    Калифорния губернатори Трампни судга беришини маълум қилди

    Дунё | 9 июн, 23:05

    Саида Мирзиёева Америка-Ўзбекистон савдо палатаси раиси билан учрашди 

    Ўзбекистон | 9 июн, 23:00

    Навоийга 42 та замонавий автобус олиб келинди

    Ўзбекистон | 9 июн, 22:50

    Мексика президенти Лос-Анжелесдаги тартибсизликларни қоралади

    Дунё | 9 июн, 22:40

    “Калмар ўйини” режиссёри учинчи мавсумни суратга олиш пайтида стресс сабаб икки тишидан айрилди

    Лайфстайл | 9 июн, 22:30
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.