Американинг Сент-Луис шаҳри (Миссури штати) шимолидаги аҳоли турар-жойида номаълум шахс автомобилдан отишма уюштирди. Ҳодиса оқибатида бир киши ҳалок бўлди, беш киши яраланди. Бу ҳақда полицияга таяниб, Associated Press хабар бермоқда, деб ёзади «Корреспондент.net».
«Икки нафар эркак оғир яраланган, улар шифохонага ётқизилган. Яраланган аёллардан бирининг аҳволи барқарор, яна икки нафарида — жароҳатлар ва шилинишлар», — дейилади хабарда.
Ҳуқуқ-тартибот органлари маълумотларига кўра, ўқ узган шахс фургонда ҳаракатланган, у воқеа жойидан яширинган. Полиция ҳозирча жиноятчини қўлга олмаган.
Изоҳ (0)