Ироқда террорчилик фаолияти ва ИШИД билан ҳамкорлик қилишда айбланган 12 кишига нисбатан чиқарилган ўлим жазоси ижро этилди. Бу ҳақда 29 июнь, жума куни Ироқ ҳукумати баёнотига таяниб, Al Jazeera телеканали хабар бермоқда, деб ёзади «Корреспондент.net».
«Бош вазир Ҳайдар ал-Абадий фармонига мувофиқ, терроризмда айбланган 12 кишига нисбатан чиқарилган ҳукмлар ижро этилди», — дейилади хабарда.
Қатл этиш бош вазир Ҳайдар ал-Абадий ҳукмларни тезда ижро этишга чақиргандан сўнг бир неча соат ўтиб амалга оширилган.
Қатл этилганларнинг барчаси Ироқ хавфсизлик хизматининг етти нафар ходимини ўғирлаб кетиш ва ўлдиришда айбдор деб топилган эди.
Изоҳ (0)