Андижонда «Суд-ҳуқуқ тизимини янги босқичга кўтаришда жамоатчиликнинг ўрни ва роли» мавзусида давра суҳбати бўлиб ўтди. Бу ҳақда ЎзА хабар бермоқда.
«Адолат» социал-демократик партияси Андижон вилояти кенгаши ҳамда Жиноят ишлари бўйича вилоят суди ҳамкорлигида ўтказилган тадбирда халқ депутатлари вилоят, шаҳар Кенгашлари депутатлари, Ўзбекистон судьялар ассоциацияси ҳудудий бўлими масъул ходимлари, судьялар, партия туман ва шаҳар кенгашлари раислари, партия фаоллари иштирок этди.
Давра суҳбатида мамлакатда ҳуқуқий-демократик давлат ва фуқаролик жамияти барпо этиш, суд-ҳуқуқ тизимини ислоҳ қилиш, мазкур жараёнда жамоатчилик иштирокини кучайтириш, фуқароларнинг ҳуқуқий билимини юксалтириш масалалари хусусида фикр алмашилди.
Тадбирда мавзу доирасида маърузалар тингланди, мутахассислар томонидан бу борада вилоятда олиб борилаётган ишлар ҳақида маълумот берилди, партиянинг шу йўналишдаги ишларини янада кучайтириш юзасидан таклиф ва мулоҳазалар билдирилди.
Иштирокчилар мавзу бўйича ўзларини қизиқтирган саволларга мутахассислардан батафсил жавоб олди.
Изоҳ (0)