«Толибон» радикал ҳаракати жангарилари Афғонистоннинг Тожикистон чегарасидаги Қундуз вилоятида жойлашган Имом Соҳиб шаҳрига ҳужум уюштирди. Бу ҳақда «Интерфакс» хабар бермоқда.
25 июнга ўтар кечаси жангарилар шаҳарнинг Имомиддин чорраҳасидаги ҳукумат постларига ҳужум қилиши оқибатида ўн нафар полициячи ҳалок бўлди. Жавоб ҳужум билан 21 жангари ўлдирилди, 12 нафари яраланди.
Қундуз вилояти полиция бошқармаси бошлиғи Абдулбоқий Нуристонийга кўра, толиблар туманни эгаллаш ҳаракатларини давом эттирмоқда.
Изоҳ (0)