Косметологнинг ёпилган “дело”си: бекор қилинган сертификат, архивда топилмаган гувоҳнома
Нозима Мираюбова одамларга ўзини олий маълумотли, 20 йиллик иш стажига эга тиббий косметолог сифатида таништириб, тиббий амалиётларни ўтказиб келади. Бироқ унинг малакали мутахассис эканига шубҳалар етарли. “Дарё” нашри ихтиёридаги тергов ҳужжатларига кўра, унинг айни вақтдаги фаолияти қонунийлиги катта сўроқ остида. Қаҳрамонимизга нисбатан Бош прокуратура даражасида бир неча бор жиноят иши қўзғатилган. “Дело”нинг суд остонасидан яна тергов органига сирли равишда қайтиб, сўнг ёпилиб кетгани ҳам унинг тамоман айбсиз эканини кўрсатмайди.