Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Сеул Пхеньян билан молиявий лойиҳаларни тикламоқда. Бу ҳақда Жанубий Кореянинг миллат бирлашиши вазирлиги маълумотига таяниб, «РИА Новости» хабар берди.

Фото: Google Images

Фото: Google Images

Темирйўл ва автомобиль йўлларини тиклаш, шунингдек, ўрмон хўжалиги соҳасида ҳамкорлик қилиш бўйича музокаралар шу ҳафтага режалаштирилган.

Транспорт масаласи бўйича ишчи гуруҳ учрашуви 26 ва 28 июнь кунлари ҳарбийлардан ҳоли ҳудудда бўлиб ўтади. Ўрмон хўжалиги бўйича музокаралар 4 июлга режалаштирилган. Учрашув жойи ҳозирча белгиланмаган. Транспорт, атроф-муҳитни асраш, ўрмон хўжалиги соҳалари бўйича вазир ўринбосари даражасидаги амалдорлар делегацияларига раислик қилади.

«Темирйўл ва автомобиль транспорти, шунингдек, ўрмон хўжалиги бўйича бўлиб ўтадиган музокараларда Пханмунжом декларациясига амал қилиш масалалари муҳокама қилинади, шу орқали биз Жануб ва Шимолнинг кейинги узоқ муддатли муносабатлари, Корея яриморолидаги барқарор тинчлик учун асос яратамиз», — дейилади Жанубий Кореянинг миллат бирлашиши вазирлиги хабарида.

Эслатиб ўтамиз, апрель ойи охирида сўнгги 10 йил давомида биринчи марта икки Корея раҳбарлари саммити ташкил қилинди. 23 июнь, шанба куни Пханмунжом ҳарбийлардан ҳоли ҳудудида икки мамлакат етакчиларининг 2018 йил ҳисобидан иккинчи учрашуви бўлиб ўтди.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
Фарғонада италиялик аёл ЙТҲ оқибатида вафот этди
Маҳаллий
Жаҳон банки прогнози: Ўзбекистон кейинги икки йилда Европа ва Марказий Осиё минтақасидаги энг яхши иқтисодий ўсишга эга бўлади
Дунё
Киев Херсон йўналишида 60 нафар аскар ва ҳарбий техникаларини йўқотди — Россия Мудофаа вазирлиги