Ички ишлар вазирлиги Ёнғин хавфсизлиги бош бошқармаси бошлиғи ўринбосарлари ва олти вилоятда ёнғин хавфсизлиги бошқармасининг янги бошлиқлари тайинланди. Бу ҳақда Ички ичлар вазирлиги матбуот хизмати маълум қилди, деб ёзади «Газета.uz».
Ўзбекистон Республикаси ИИВ Ёнғин хавфсизлиги бош бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари-жанговар тайёргарлик ва ёнғинни ўчиришни ташкил этиш ва мувофиқлаштириш бошқармаси бошлиғи лавозимига Равшанжон Меҳмонқўзиевич Жўраев тайинланди. Ўзбекистон Республикаси ИИВ Ёнғин хавфсизлиги бош бошқармаси бошлиғининг ўринбосари-ёнғин назорати ва профилактикаси бошқармаси бошлиғи лавозимига эса Даврон Саидкамолович Қамбаров тайинланди.
Шунингдек, Абдухолиқов Абдураззоқ Абдумуталипович Тошкент вилояти ИИБ ЁХБ бошлиғи, Авазов Абдуғани Абдусатторович Андижон вилояти ИИБ ЁХБ бошлиғи, Агзамов Азизхон Абралханович Сурхондарё вилояти ИИБ ЁХБ бошлиғи, Ибрагимов Равшан Назарович Жиззах вилояти ИИБ ЁХБ бошлиғи, Султонов Алишер Акимжонович Наманган вилояти ИИБ ЁХБ бошлиғи, Хушназаров Шокарим Баҳодирович Бухоро вилояти ИИБ ЁХБ бошлиғи лавозимига тайинланди.
Изоҳ (0)