17 июнь куни Франциянинг Вар департаментидаги супермаркетда одамларга канцелярия пичоғи билан ҳужум қилган аёл лаёқатли деб топилди. Бу ҳақда, Тулона прокуратурасига таяниб, Liberation газетаси хабар бермоқда, деб ёзади «РИА Новости».
Ҳодиса Франция жануби-шарқидаги Ла-Сен-сюр-Мер коммунасида юз берган. Гувоҳларнинг сўзларига қараганда, «Аллоҳу Акбар» деб қичқирган аёл супермаркет мижози ва кассирига пичоқ билан ташланган. Улар енгил жароҳатлар олган, ҳужум қилган аёл эса қўлга олинган.
«Руҳий экспертиза аёл ўз қилмишлари учун жавоб бера олишини аниқлади. У ногирон, бироқ бу жисмоний ногиронлик», — дейди прокуратура вакили.
24 ёшли қиз 19 июнь, сешанба куни судда жавоб бериши керак.
ОАВ маълумотига кўра, ёш аёл қамоқхонада эканлигида терговчилар унинг уйида тинтув ўтказган. Улар фақат эски Қуръон ва Жазоир байроғини топишга эришган. Терговчилар, шунингдек, унинг шахсий компьютерини мусодара қилган.
Изоҳ (0)