Шавкат Мирзиёев Фарғона вилоятининг Олтиариқ туманида вилоят фаоллари иштирокида ўтказилган видеоселектор йиғилишида импорт билан боғлиқ вазиятдан норози бўлиб, божхоначиларни кескин танқид қилди. Бу ҳақда «Дарё»нинг Фарғонадаги мухбири хабар берди.

Фото: Президент матбуот хизмати

Ўзи сизларни, мана, нечтангни қамадим. Ҳамманг булбулдай сайраб ётибсан, бир-бирингга пора берганингни. Битта ташкилотга вакил эдинг ҳамманг. Гўё сизлар жуда адолатли. Энг катта порахўр — сизлар.

Ўзбекистон Республикаси Президенти, Шавкат Мирзиёев

Аввалроқ, Фарғонадаги Фурқат туманининг «кучли тўртлиги» ишдан олингани ҳақида хабар берилганди.