5 июнь куни Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлигида Япония элчиси Нобуаки Ито билан учрашув бўлиб ўтди. Бу ҳақда ТИВ матбуот хизмати хабар бермоқда.
Суҳбат чоғида икки томонлама муносабатларнинг қатор масалалари муҳокама қилинди, Ўзбекистон – Япония мулоқотини фаоллаштиришнинг амалий масалалари, жумладан, бўлажак қўшма тадбирлар ва ташрифлар жадвали ва кун тартиби юзасидан фикр алмашилди.
Изоҳ (0)