Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

АҚШ президенти Дональд Трамп ўзининг Twitter’даги саҳифасида Иванка Трампга нисбатан қўпол сўзларни ишлатган телебошловчи Саманта Бини ишда бўшатишга чақирди, деб хабар беради «Корреспондент.net».

Фото: EPA

Фото: EPA

Ушбу ҳолат TBS каналидаги шоу вақтида кузатилди.

Саманта Би Трампнинг муҳожирлик сиёсатини муҳокама қилаётган пайтда унинг қизи Иванка Трампга нисбатан ҳақоратли сўзларни қўллаган. Шунингдек, Иванканинг отасига таъсир ўтказа олмаслиги ҳам бошловчи томонидан танқидга учраган.

Кейинроқ, телебошловчи ва канал маъмурияти эфирдаги сўкиниш учун кечирим сўраган. Бироқ ҳолат баҳслар объектига айланди ва Дональд Трампнинг ҳам эътиборини тортди.

«Нима учун улар қобилиятсиз Саманта Бини паст рейтингли шоусидаги қўполлиги учун ишдан бўшатмайди? Мутлақ икки хил стандартлар, бироқ майли, биз энг яхшимиз ҳамда узоқ йиллар шундай бўлиб қоламиз», — деб ёзади Трамп.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Дунё
«КамАЗ»да ҳарбийларни босиб кетган: Қозоғистонда январь воқеалари иштирокчиси 17 йилга қамалди (видео)
Маҳаллий
Ўзбекистонда коронавирусга чалинганлар сони яна ошди: сўнгги суткада 141 кишида касаллик қайд этилди
Дунё
Alibaba асосчиси Жек Ма Хитойни тарк этгани маълум бўлди