«Уммон» гуруҳи ва хонанда Жасур Умиров клипларидаги мавжуд камчиликларни тўғриламасдан эфирга берганлиги учун «Ўзбекконцерт» томонидан огоҳлантирилди. Бу ҳақда «Ўзбекконцерт» давлат муассасаси матбуот хизмати маълум қилди.
«Ўзбекконцерт» давлат муассасаси қошидаги қўшиқлар ва уларга ишланган видеоклиплар савиясини баҳоловчи Бадиий кенгаш аъзолари томонидан «Уммон» гуруҳининг «Оқ гулим», ва хонанда Жасур Умировнинг «Сайпи» деб номланган қўшиғи ва унга ишланган клипларидаги мавжуд камчиликларни тўғрилаб, оммага тақдим этиш вазифаси топширилган эди. Бироқ билдирилган камчиликлар тўлиқ бартараф қилинмасдан эфирга берилганлиги учун хонанда Жасур Умиров ва «Уммон» гуруҳи огоҳлантирилади. Агар, ушбу ҳолат қуйидаги санъаткорларда қайта такрорланса, уларга берилган лицензиялар муддатидан аввал тўхтатилади.«Ўзбекконцерт» давлат муассасаси матбуот хизмати
Изоҳ (0)