22 май куни Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлигида Европа Иттифоқи Кенгашининг Шарқий Европа ва Марказий Осиё мамлакатлари бўйича Ишчи гуруҳи раҳбари Юутта Эдтҳофер билан учрашув бўлиб ўтди, деб хабар беради ТИВ матбуот хизмати.
Ютта Эдтҳофер Ўзбекистонга ташриф буюрган ЙИ делегациясига бошчилик қилмоқда.
Суҳбат давомида Ўзбекистон ва ЙИ ўртасидаги ҳамкорликни ривожлантириш истиқболлари, турли даражаларда эришилган келишувларни амалга ошириш жараёни муҳокама қилинди.
Алоҳида эътибор Ўзбекистон билан Европа Иттифоқи ўртасида кенгайтирилган шериклик ва ҳамкорлик тўғрисидаги битим, шунингдек, ЙИнинг Марказий Осиё бўйича янги Стратегия лойиҳаларини ишлаб чиқиш масалаларига қаратилди.
Изоҳ (0)