Тошкент шаҳрининг Юнусобод туманидаги «Ўзбекгидроэнерго-1» АЖ ҳудудидан оқиб ўтувчи юқори Бўзсув канали бўйида аёл кишининг жасади топилди. Бу ҳақда ИИББ ахборот-мультимедиа маркази маълум қилди.
Аёлнинг ёши тахминан 25-30 да, бўйи 167-169 сантиметр бўлиб, алоҳида белгилари йўқ.
Тананинг бўйнида қора тери тасмали учбурчак шаклдаги кулранг темир тақинчоқ, шунингдек, қизил бантикли, резина матоли тўғноғич, қўлида бинафша рангли маникюр аниқланган.
Ушбу белгилар таниш бўлганлардан «102» рақамига қўнғироқ қилишлари ёки яқин атрофдаги ИИБга хабар беришлари сўралган.
Изоҳ (0)