Хитой, Россия ва АҚШ раҳбарлари Forbes нашри томонидан тузилган дунёнинг энг нуфузли арбоблари рўйхатини бошқарди. Бу ҳақда «Вести.ru» хабар бермоқда.
Журнал сайтида 8 май куни эълон қилинган анъанавий рейтингга «дунёда воқеалар ривожини белгилайдиган» 75 киши киритилди.
Биринчи ўринда Хитой раиси Си Цзиньпин, иккинчи қаторда Россия президенти Владимир Путин, учинчида эса АҚШ президенти Дональд Трамп қайд этилди.
Шунингдек, рўйхатнинг биринчи ўнлигига Германия канцлери Ангела Меркель, Amazon асосчиси Жефф Безос, Рим папаси Франциск, Microsoft асосчиси Билл Гейтс, Саудия Арабистони валиаҳд шаҳзодаси Муҳаммад бин Салмон, Ҳиндистон бош вазири Нарендра Моди ва Google асосчиси Ларри Пейж кирди.
Изоҳ (0)