Канада парламенти Рим Папасининг мамлакатга келиши ва черковнинг ўтган асрда маҳаллий аҳолига нисбатан ёмон муносабатда бўлгани учун узр сўрашини талаб қилди. Бу ҳақда «Корреспондент.net» хабар берди.
Ҳинду мактаб-интернатлари тўғрисидаги келишувга (2006 йил) асосан черков ўз бўйнига олган мажбуриятларини бажариши талаб қилинди. Келишувда черков мактаб-интернатлар ўқувчилари учун 25 миллион доллар йиғиб беришни ваъда қилган, бироқ бу мажбуриятни бажармаган.
Шунингдек, депутатлар Канададаги ҳинду мактаб-интернетларига оид ҳужжатларнинг оммалаштирилишини талаб қилди.
Изоҳ (0)