Сан-Паулуда ёниб кетган кўп қаватли бино ичида қолган 34 кишининг тақдири номаълумлигича қолмоқда. Уларнинг ёнғин пайтида бино ичида бўлмаганлиги эҳтимоли ҳам йўқ эмас. Бу ҳақда Globo телеканалига таяниб, «ТАСС» хабар бермоқда.
Шаҳар ҳокимияти ва қутқарув хизматлари йўқолган одамларни қидирмоқда. Бир неча соат олдин уларнинг сони 45 та эди, кейинроқ 11 киши ўзининг қаерда эканини ҳокимиятга маълум қилди.
Бинода жами нечи киши яшаганини аниқлаш полиция учун осон бўлмади. Негаки бино дастлаб Бразилия федерал полициясига қарашли бўлган, бироқ кейинчалик кўп йиллар давомида ташландиқ ҳолатда қолган. Бинога ўзбошимчалик билан одамлар кўчиб келган – бу ҳолат Бразилия учун янгилик эмас.
Ёнғин қурбонларининг сони борасида ҳукумат ҳозирча фақат тахминий хулосаларни билдирмоқда. Яқинда бинодан одамларни кўчириш мақсадида ўтказилган хатлов натижалари тахминларга асос бўлиб хизмат қилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, Сан-Паулудаги кўп қаватли бинода 1 май, сешанба куни ёнғин содир бўлган.
Изоҳ (0)