Кеча, 29 апрель тонгида ўзбекистонлик боксчи Шоҳжаҳон Эргашев профессионал рингдаги 13-жангини ўтказиб, хитойлик рақиби Жимин Вангни 100:90, 99:91, 100:90 ҳисобларида мағлубиятга учратиб, WBA International камарини қўлга киритганди.
Боксчи жанг якунлангач ижтимоий тармоқдаги саҳифаси орқали видеомурожат билан чиқди. Унда Шоҳжаҳон ушбу ғалаба бутун Ўзбекистон ҳалқига тегишли эканлиги ва у ўзининг илк чемпионлик камарини Президент Шавкат Мирзиёевга бағишлашини маълум қилди, деб ёзади «Оламспорт».
Изоҳ (0)