Олдинроқ Ўзбекистонда 2018 йил бюджетига мувофиқ тамаки маҳсулотлари нархи 50 фоизга ошиши ҳақида хабар берилган эди. Молия вазирлиги мазкур масалада баёнот билан чиқиб, ушбу маълум ҳақиқатга мос келмаслигини билдирди.
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, «Daryo.uz» ва Sputnik саҳифаларида, шунингдек, ижтимоий тармоқлар саҳифаларида чоп этилган «Ўзбекистонда тамаки маҳсулотлари нархи 50 фоизга ошади» маълумотини ўқиб чиқиб, маълум қилади.2018 йил учун акциз солиғи ставкалари Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 29 декабридаги «Ўзбекистон Республикаси Давлат Бюджетининг 2018 йил учун асосий макроиқтисодий кўрсаткич ва параметрлари прогнози тўғрисида»ги қарори асосида белгиланган бўлиб, апрелда қайта кўриб чиқилмага.
Акциз маркаларининг ошиши 2018 йил 1 январь куни амалга оширилган эди, улар мутлоқ суммада ўрнатилгани муносабати билан улар қайтадан оширилиши ҳақидаги ахборот тўғри эмас.
Изоҳ (0)