Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Лондон Табиий тарих музейи танловида ғолибликни қўлга киритган чумолихўр сурати сохта бўлиб чиқди. Бу ҳақда танловнинг Twitter’даги расмий саҳифасида маълум қилинди, деб хабар берди «РИА Новости».

Фото: Marcio Cabral / Wildlife Photographer of the Year

Фото: Marcio Cabral / Wildlife Photographer of the Year

Марсио Кабрал томонидан тақдим этилган «Тунгги босқинчи» суратида тасвирланган ёввойи чумолихўр «Табиий шароитдаги жонзот» номинациясида ғолибликни қўлга киритганди.

Номаълум шахс музейга Кабралнинг суратида тасвирланган ҳайвон каби турган чумолихўрнинг суратини юборган. Ушбу суратларда тасвирланган жонзот Эмас миллий боғи кираверишига ўрнатилган тулум бўлиб чиқди.

Бир-биридан мустақил текширув ўтказган беш нафар мутахассис иккала суратда ҳам битта жонзот тасвирланган деган хулосага келди.

Шундан сўнг танловнинг Twitter’даги расмий саҳифасида «Тунгги босқинчи» дисквалификация қилингани борасида хабар пайдо бўлган.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
Ўзбекистонда 26 март куни қандай об-ҳаво кузатилади?
Саломатлик
Филтрланган, қадоқланган ёки қайнатилган: организм учун энг фойдали сув қайси?
Маҳаллий
Wizz Air Тошкент ва Самарқандга парвозлар сонини оширмоқда