• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12653.48
    • RUB159.75
    • EUR14871.64
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +40°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Бухоролик Амир Султон – Йилдирим Боязиднинг куёви

    ЎзА филология фанлари номзоди Абдумурод Тилавовнинг бухоролик Амир Султон ҳақидаги мақоласини чоп этди. Қуйида мақола эътиборингизга ҳавола этилади.

    Фото: Getty Images

    Фото: Getty Images

    Амир Султон Усмонлилар даврида яшаган, тафсир, ҳадис, калом олими ва мутасаввуфдир. Исми Муҳаммад бин Али ал-Ҳусайний ал-Бухорий бўлиб, лақаби Шамсиддиндир. Ҳижрий 770-(милодий 1368) йилда Бухорода туғилди. Ҳижрий 833-(милодий 1430) йилда Бурсада вафот этди. Қабри Бурсадаги унинг номи билан аталувчи жоме масжиди ёнидадир. Саййид (яъни пайғамбаримиз авлодидан) бўлиб, насл-насаби Ҳазрати Ҳусайнга бориб тақалади.

    Бухорода вояга етган Амир Султон илм талабида Макка ва Мадинага боради. Ҳаж вазифасини адо этганидан сўнг нияти Мадинага жойлашиш эди. Бироқ у ерда кўрган бир туш сабабли фикрини ўзгартиради ва Туркиянинг Бурса шаҳрига йўл олади.

    Бухорода туғилгани учун унга «Муҳаммад Бухорий», Саййид (яъни Пайғамбаримиз авлодидан) бўлгани учун «Амир Бухорий», Йилдирим Боязидхонга куёв бўлганидан кейин эса унга «Амир Султон» насаблари берилган.

    Бурсада Шамсиддин Фанорий деган улуғ зотдан дарс олди. Шамсиддин Фанорий унга табаррук дасхати билан васиқа – шаҳодатнома ёзиб берди.

    Энг аввало, Султон Боязидхон ва бурсаликларнинг ҳурмат-эҳтиромига сазовор бўлди, меҳрини қозонди. Амир Султонни жуда севган ва ҳурмат қилган Султон Боязидхон бу севгисининг аломати ўлароқ унга қизини никоҳлаб берди. Султон Боязид хонга Аббосий халифаси томонидан «Султони иқлими Рум» унвони берилганида Амир Султон хонга бу шарафли унвоннинг рамзи бўлган қилични тантанали равишда топширганди. Ўз даврининг улуғ валийларидан саналган Амир Султон «Кароматлар Султони» дея ҳам эсга олинади.

    Замонасининг Усмонли султонлари бу зотга ҳурмат кўрсатишар, сафарга чиқишларидан олдин ҳузурига келиб дуоларини олишарди. Амир Султон ўз фаолияти давомида дин, миллат, Ватан равнақи йўлида улкан хизматлар қилди. Вафотидан кейин ҳам маънавий ёрдамлари, кашф-у кароматларига сарҳадлардаги ғозийлар гувоҳ бўлгани бот-бот айтилади.

    Амир Султон ҳазратлари қанчалик уринмасин, Темур – Йилдирим тўқнашувини тўхтатолмади. Икки мусулмон турк қўшинининг ўзаро жанг қилишини ҳеч хоҳламаган Амир Султон оқибат нима бўлишини жуда яхши билар эди. Анқара жанги бошланишига жуда оз вақт қолганида аҳли аёли Ҳинди Хотуннинг илтимоси; Аллоҳ таолонинг изн-иродаси билан бир зумда сарҳадга борди. У ерда Султон Боязидхон билан кўришиб, гаплашишига қарамай, подшоҳни жанг қилиш ниятидан воз кечтира олмади. Амир Султон огоҳлантиргани каби, жанг Йилдирим Боязиднинг зарарига якун топди.

    Амир Султон Бурсага келганида Йилдирим Боязидхон Можар (Венгрия) қўшинига қарши жанг қиларди. Душман қўшини Усмонли лашкарларига кучли зарба ва талофат етказарди. Бу аснода бир ёш йигит ярадорларнинг ярасини боғлар, баъзан эса қўлларини очиб, дуо қиларди. Билагидан яраланган Боязидхоннинг бу йигитга нисбатан қалбида бир яқинлик, илиқлик пайдо бўлди. Ёнига бориб «Менинг ҳам билагимда яра бор», дейиши билан бу йигит чўнтагидан бир дастрўмол олиб: «Султон ҳазратлари, ижозатингиз билан ярангизни бу дастрўмол билан боғлайин», дейди.

    Тонг отгач, Амир Султон боғлаган барча яралар битгани, аскарлар соғайиб оёққа турганларини Йилдирим Боязидхонга хабар беришди. Йилдирим Боязид ҳам қизиқиб ўз ярасини очар экан, билагидаги дастрўмол аёли фотиҳаланган пайти унга ҳадя этган дастрўмол эканини кўрди.

    Кеча оқшом аскарларнинг яраларини боғлаган йигитни ҳузурига олиб келишларини буюрди. Бироқ у фидокорни тополмади. (У Бухородан келган Амир Султон эди).

    Шу аснода Йилдирим Боязиднинг қизи тушида Жаноби Пайғамбаримизни кўради. Расули акрам алайҳиссалом унга: «Фарзандим Муҳаммад Бухорийга турмушга чиқ, зинҳор сўзимни рад этма», дея марҳамат қилади. Покиза руҳли, одоб ва ҳаё соҳибаси бўлган Ҳинди Фотима Султон бу тушни ҳеч кимга айтолмади. Иттифоқо эртаси куни Расули акрам алайҳиссаломни яна тушида кўради. Сарвари олам унга: «Агар охиратда сенга шафоатчи бўлишимни истасанг, Муҳаммад Бухорийга турмушга чиқ», дейдилар. Ҳолбуки, ўша кунлари Ҳинди Фотима Султон билан Румели Беклар беги Сулаймон Подшонинг турмуш қураётгани гапирилаётган эди.

    Ҳинди Султон бу чорасизликдан қийналиб, дуолар қилди. «Қизиқ, Амир Бухорий бу ҳодисалардан хабардормикан?..» дер эди. Ким орқали ва қандай хабар юборишни ўйлади. Ниҳоят, ўзи каби боадаб ва боҳаё хизматкорига тушини айтиб берди ва бу ҳақда бориб Амир Султонга гапиришини айтди. Хизматкор келиб, бу борада Амир Султонга хабар етказганида у: «Бу ҳол бизга ҳам маълумдир. Бу никоҳ Аллоҳнинг хоҳиш-иродаси... Вазиятни Ҳинди Султонга етказинг...», – деди. Шундан сўнг Амир Султон совчилар юбориб султон қизининг қўлини сўради...

    Амир Султон Бухорий ҳазратлари қуйидаги мазмундаги шеърни бот-бот ўқир эканлар:

    Агар кўнглинг мен-ла бўлса,

    Яманда бўлсанг-да, ёнимдасан.

    Агар кўнглинг мен-ла бўлмаса,

    Ёнимда бўлсанг-да, узоқдасан.

     

    Тингла, Ҳақ на хуш сўйлади,

    «Забур»да Довудга айтди:

    «Душман бўл аввал нафс балосига,

    Ундан Менга эргашмоқ-ла қутулгайсан».

     

    Кел, сен ҳам душман бўл нафсингга,

    Зое айла уни ҳар не тиларса.

    Дарҳол ташлагин риёни,

    Ўзингга раҳбар қил авлиёни.

     

    Агар англасанг, шудир сенга йўл,

    Нафсинг ёмонлигидан халос бўл.

    Нафсинг муродидан узоқ тур,

    Эргашма шайтонга, ундан йироқ юр.

    27.04.2018, 15:23   Изоҳ (0)   51773
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Соғлиқни сақлаш вазирлиги Ўзбекистонда қизларнинг бокиралиги ёппасига текширилаётгани ҳақидаги хабарларни инкор этди

    27.04.2018, 15:11

    Бухорода дала шийпонида фоҳишахона ташкил қилган 60 ёшли эркакка нисбатан жиноят иши қўзғатилди  

    27.04.2018, 14:27

    Шавкат Мирзиёев Нидерландия қиролини миллий байрам – Қирол куни билан муборакбод этди

    27.04.2018, 14:23

    Марказий банк: Интернетда тарқалган 100 минг сўмлик купюра сурати ҳақиқий эмас

    27.04.2018, 13:54

    Ўзбекистонга хориждан қанча миқдорда алкоголли ичимлик олиб кириш мумкин?

    27.04.2018, 13:32

    Шоир Муҳаммад Исмоил Анвар қорини дуо қилишга чақирди

    27.04.2018, 13:32
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Бизнес ва тадбиркорлик олий мактаби магистратура дастурларига қабул жараёнлари давом этаётганини маълум қилади


    Visa Kapitalbank билан Хитойга: WeChat Pay ва Alipay орқали нақд пулсиз тўловлар – эркин, осон ва хавфсиз


    Мирзо Улуғбек туманида жойлашган йирик кўчмас мулк аукционга қўйилди



    Kia Sonet ва ADM Global: Ўзбекистон автомобиль кластерини маҳаллийлаштирилишига   қарийб 260 млн АҚШ доллари миқдорида сармоя


    Навоий инновациялар университети 2 миллиард сўмлик грант дастурини эълон қилди 


    Суғурта соҳасидаги узоқ кутилган ислоҳотлар: манфаатлар қонун ҳимоясида 


    Mobiuz — 8 миллиондан ортиқ абонентлар танлови 


    ОКМКда янги сулфат кислота цехи қурилмоқда


    “Бизнесни ривожлантириш банки” БМТ Тараққиёт Дастури билан ҳамкорлик қилади


    Вақт синовидан ўтган тармоқ: 33 йиллик фаолият, 12 миллион фойдаланувчи танлови ва мобил алоқанинг янги архитектураси


    Yandex Music’да жазирама кайфият учун махсус “Чилла” бўлими пайдо бўлди


    Ўзбекистонда тиббий суғурта нима учун зарур: шифокор қараши ва Нео Insurance тажрибаси


    “Ўзбекинвест” суғурта компанияси 2025 йилнинг I ярим йиллиги якунларини эълон қилди


     

    Тавсия этамиз

    Audio Icon

    Андижонча ҳотамтойлик: “Дунё садолари”га сарфланаётган миллиардлар ва шубҳали шартномалар

    24 июл, 21:25

    “Россия аллақачон катта оғалик мақомини йўқотиб бўлди”. Украина уруши постсовет ҳудудида нималарни ўзгартирди?

    24 июл, 15:15

    Нилдан Фрот дарёсигача: махфийликдан тобора реалликка айланиб бораётган “Катта Исроил” концепцияси

    22 июл, 12:22

    КГБ сохталаштирган жиноят – СССР парчаланиши арафасида ўлим жазоси берилган қария ким эди?

    21 июл, 21:06
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    АҚШ сенаторлари Трампни Нетаньяхуга босим ўтказишга ундади

    Дунё | 26 июл, 18:05

    “Кимгадир шу керак экан”. Тошкентдаги кўп йиллик арчалар ёнғини уюштирилганмиди? (репортаж)

    Ўзбекистон | 26 июл, 17:41

    Юқори ҳарорат иш қобилиятига қандай таъсир қилади? Кардиолог жавоб берди

    Карьера | 26 июл, 17:35

    Тошкентдаги автоҳалокатда 20 ёшли йигит вафот этди

    Ўзбекистон | 26 июл, 17:29

    Арман Царукян Илия Топурияни жангга чорлади

    Спорт | 26 июл, 17:25

    Мухлисларга сюрприз: машҳур образларини фильмларда қайта гавдалантирган актёрлар 

    Кино | 26 июл, 16:47

    НАСА ходимларининг сони 21 фоизга қисқаради 

    Дунё | 26 июл, 16:15
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.