Telegram мессенжерини блоклаш учун ҳақиқий сабаб унинг эгасининг ўз криптовалютасини ишга тушириш режалари бўлиши мумкин, деб ёзади «РБК».
18 апрель куни ФХХ 12-маркази ходими ҳамкасбларига мактуб йўллади. Унда Россияда Telegram’ни блоклашнинг ҳақиқий сабаби Павел Дуровнинг мессенжер асосида назорат қилиб бўлмайдиган молиявий тизимни ишга тушириш истаги эканлигига аниқлик киритади.
«Ҳамкасблар, воқеа умуман сиз тушунгандек эмас! Воқеа калитлар ва терроризм ҳақида эмас… Паша Дуров янги Мавроди бўлишга қарор қилди. Янги криптовалютани ишга тушириш орқали Россияда умуман назорат қилиб бўлмайдиган молиявий тизимга эга бўламиз. Ва бу маргиналлар учун биткоин эмас, у оддий, ишончли ва назорат қилиб бўлмайдиган бўлади. Бу мамлакат хавфсизлигига таҳдид… Барча наркотиклар, нақдлаштириш ва органлар савдоси Пашанинг криптовалютаси орқали ўтади, у эса ‘Менинг алоқам йўқ, сўзларни тақиқланг, улардан террорчилар фойдаланмоқда’ дейди», — дейилади Роман Антипкин томонидан имзоланган мактубда.
Изоҳ (0)