Хабарингиз бор, Ўзбекистон миллий терма жамоаси собиқ бош мураббийи Самвел Бабаян ЎФА томонидан футболга алоқадор барча фаолиятдан четлаштирилган эди. Аммо бироз вақт муқаддам Самвел Бабаян Латвия чемпиони «Спартак» (Юрмала)га бош мураббий этиб тайинлангани маълум қилинди.
Шу ўринда футболга алоқадор фаолиятдан чекланган мураббий қандай қилиб, Латвияда фаолият олиб бормоқда деган савол футбол мухлисларини қизиқтираётган эди. «Championat.asia» нашри эса ЎФА биринчи вице-президенти Умид Аҳмаджонов билан интервьюда Самвел Бабаян масаласига ойдинлик киритди.
Нашр журналистининг «Бабаян масаласи нима бўлади?» деган саволига Аҳмаджонов қуйидагича жавоб қайтарган:
Унинг борасида позициямиз ўзгармайди. Миллий терма жамоадан ўз манфаати йўлида фойдаланган деб ҳисоблаганимиз учун ҳам яқин орада ўзбек футболига қайтаришни режалаштираётганимиз йўқ. ЎФА қарори фақат биз учун амалда бўлади. Халқаро миқёсда эса омадини берсин. Энди бизнинг футбол фақатгина битта инсонга қараб қолмайди, фақат бир киши ҳаммасини ўз ҳолича ҳал қилиб ташламайди. Ҳамма бир ёқадан бош чиқаришга интилади. Шунингдек, насиб бўлса мундиални ўтказиб олсак, хорижлик тажрибали мутахассисни ҳам Ўзбекистонга олиб келамиз.Бундан келиб чиқадики, Бабаян Латвия чемпионатида бемалол ишини давом эттириши мумкин, аммо у тақиқ олиб ташланмагунича ўзбек футболида бошқа фаолият олиб бора олмайди.Умид Аҳмаджонов, ЎФА биринчи вице-президенти
Изоҳ (0)