Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

2018/2019 ўқув йили учун Тошкент шаҳридаги Турин политехника университетига қабул тўғрисида ҳукумат қарори қабул қилинди. Бу ҳақда «Инсон ва қонун» нашри ёзмоқда.

Фото: «1-avgust.uz»

Фото: «1-avgust.uz»

Қарорга мувофиқ, 2018/2019 ўқув йили учун бакалавриат босқичига қуйидаги йўналишлар бўйича 400 киши тўлов контракт асосида қабул қилинади:

– «Машинасозлик технологияси» — 200 киши;

– «Саноат-фуқаролик қурилиши ва архитектура» — 50 киши;

– «Ахборот технологиялари ва саноатда автоматлаштирилган бошқарув тизими» — 100 киши;

– «Авиакосмик инжиниринг» — 50 киши.

Магистратура босқичига 25 киши «Мехатроника» йўналишига тўлов контракт асосида қабул қилинади.

Тошкент шаҳридаги Турин политехника университети Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Турин политехника университети (Италия Республикаси), «Ўзавтосаноат» акциядорлик компанияси ва бошқа манфаатдор хўжалик бирлашмалари ҳамда корхоналари томонидан нотижорат ташкилот сифатида ташкил этиладиган олий таълим муассасасидир.

Абитуриентларни қабул қилиш ва Университет битирувчиларини аттестациядан ўтказиш, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги билан келишилган ҳолда, Турин политехника университетида (Италия Республикаси) белгиланган тартиб, талаб ва муддатларга мувофиқ амалга оширилади.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
Фото: Шавкат Мирзиёев иштирокидаги Наврўз умумхалқ байрамига бағишланган тантанали маросим
Спорт
Энг тартибли ҳимояга эга Ўзбекистон, 69 гол ва юздан ортиқ сариқ карточка. U-20 Осиё Кубоги—2023 рақамларда
Маҳаллий
Ўзбекистон Марказий Осиёда ягона тўлов тизими яратишни таклиф қилди