Австрияда бошпана сўровчилар мобил телефонлари ва 840 еврогача нақд пулларини ҳукуматга топширишга мажбур бўлади. Мамлакат вазирлар маҳкамаси 18 апрель куни мазкур чораларни тасдиқлади, деб ёзади The Local.
Пуллар бошпана олиш учун берилган аризаларнинг харажатларини қоплаш учун йўналтирилади. Мобил телефонлардан эса муҳожирларнинг Австрияга қандай келиб қолганлигини текшириш учун фойдаланилади. Агар геолокация маълумотлари қочоқлар аввал Дублин регламенти амал қилувчи мамлакатларда бўлганлигини кўрсаца, улар мазкур давлатларга қайтариб юборилиши мумкин.
Ҳукумат томонидан маъқулланган чораларга кўра, муҳожирлар Австрия фуқаролигини олиш учун ҳозир белгиланганидек олти йил эмас, мамлакат ҳудудида ўн йил яшагандан сўнг ариза бериши мумкин.
Изоҳ (0)