Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Президент Шавкат Мирзиёев 19 апрель куни Бухоро ва Навоий вилоятларига ташриф буюради. Бу ҳақда давлат раҳбарининг матбуот котиби Комил Алламжонов Facebook’даги саҳифаси орқали маълум қилди.

Фото: Facebook / Комил Алламжонов

Фото: Facebook / Комил Алламжонов

Давлат раҳбари Бухорода «Ўзбекнефтгаз» миллий холдинг компанияси билан Россиянинг «Лукойл» компанияси ҳамкорлигида қурилган Қандим газни қайта ишлаш мажмуасининг очилиш маросимида иштирок этади.

«Навоийазот» акциядорлик жамияти томонидан жаҳон бозорида харидоргир кимё маҳсулотлари ишлаб чиқарадиган учта завод барпо этилмоқда. Президент Навоий вилоятига ташрифи чоғида ушбу заводлар қурилишининг бориши билан танишади.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
Абдулла Арипов Шинжон-Уйғур автоном райони партия котиби билан учрашди
Туркманистон
Туркманистон Арқадағ шаҳри лойиҳасини БМТ Бош ассамблеясида тақдим этади
Дунё
Франция президентини ижтимоий тармоқда ҳақорат қилган аёл ҳибсга олинди