Қарши гарнизони Хонобод қўрғончасидаги ҳарбий аэродромда Мудофаа вазирлиги Ҳаво ҳужумидан мудофаа қўшинлари ва ҳарбий ҳаво кучларига қарашли ҳарбий қисм ҳарбий учувчилари томонидан амалий парвоз машғулотлари ўтказилди. Бу ҳақда «Дарё»га Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати маълум қилди.
Тиббий ва руҳий тайёргарликдан ўтган моҳир ҳарбий учувчилар жанговар шай ҳолатга келтирилган Су-25 ва МиГ-29 самолётларида бир неча юз метр баландликдаги мураккаб парвозни амалга оширди.
Иккинчи куни эса вертолётчилар ҳарбий қисми шахсий таркиби амалий парвоз машғулотларини ўтказди. Само лочинлари Ми-24 ва Ми-8 вертолётларида «Хонобод – Каттақўрғон» йўналишида ҳаракатланди. Жанговар вертолётларда ўрнатилган қуроллардан отилган ракеталар Марказий ҳарбий округи «Каттақўрғон» дала-ўқув майдонидаги нишонларни яксон этди.
Изоҳ (0)