Андижон вилоятига Қозоғистон Республикаси Олмаота вилояти ҳокими Омондиқ Баталов бошчилигидаги делегация ташриф буюрди. Бу ҳақда ЎзА хабар бермоқда.
Музокара чоғида меҳмонларга вилоятнинг экспорт имкониятлари хусусида маълумот берилди. Жумладан, кенг турдаги саноат товарлари, автомобиллар учун эҳтиёт қисмлар, кабел аҳсулотлари, қурилиш материаллари, трикотаж ва чарм-атторлик буюмлари етказиб бериш юзасидан фикр алмашилди.
Қўстанайда GM Uzbekistan автомобиллари йиғилиши бошлангани, айни кунда вилоятда қозоғистонлик тадбиркорлар капитали иштирокида қўшма корхоналар фаолият олиб бораётгани ўзаро муносабатларда янги саҳифа очиши қайд этилди.
Делегация аъзолари вилоятдаги қатор саноат корхоналарида бўлиб, ишлаб чиқариш ва экспорт имкониятлари билан танишди. Ташриф якунида ҳамкорлик бўйича ўзаро манфаатли келишувлар имзоланди.
Изоҳ (0)