14–19 апрель кунлари Латвия Сейми (парламенти) раиси Инара Мурниэце бошчилигидаги делегация Ўзбекистонда бўлади. Бу ҳақда ТИВ матбуот хизмати хабар бермоқда.
Ташриф дастурига кўра Олий Мажлис Сенати ва Қонунчилик палатаси, ҳукумат, ташқи ишлар ва ташқи савдо вазирликлари ва бошқа идораларда учрашув ва музокаралар ўтказилади, унда Ўзбекистон ва Латвия ўртасидаги ҳамкорликни янада ривожлантириш масалалари муҳокама қилинади.
Изоҳ (0)