Apple асосчиларидан бири Стив Возняк фойдаланувчиларнинг шахсий маълумотлари чиқиб кетиши билан боғлиқ жанжал туфайли Facebook компаниясидан кетишини маълум қилди. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар бермоқда.
«Фойдаланувчилар Facebook’ка шахсий ҳаётининг барча деталларини маълум қилади, компаниянинг бутун даромади шу ахборотга асосланган. Фойдаланувчиларнинг ўзлари бу даромаддан ҳеч нарса олмайди», — маълум қилди Возняк.
Унинг фикрича, рекламачиларга фойдаланувчиларнинг шахсий маълумотларини фош қилгандан кўра ижтимоий тармоқдан фойдаланиш учун пул ундирган маъқул.
«Apple сифатли маҳсулотлардан пул топади, Facebook’да эса фойдаланувчиларнинг ўзи компания маҳсулотидир», — қўшимча қилди Возняк.
Изоҳ (0)